Ўзбекистон | 07:59 / 14.11.2018
7459
1 дақиқада ўқилади

Жамшид Хўжаев МОМИҲ вазирлик йиғилишида иштирок этади

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев 15 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг (МОМИҲ) 17-вазирлар конференциясида иштирок этади.

Бу йилги анжуманнинг мавзуси «МОМИҲ 2030: Савдони кенгайтириш ва диверсификацияга кўмак кўрсатиш», дея хабар беради Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ташриф доирасида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) раҳбарлари, шунингдек, МОМИҲ конференциясида иштирок этадиган мамлакатларнинг юқори мартабали вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

МОМИҲ 1997 йилда Марказий Осиё минтақаси давлатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида ОТБ томонидан ташкил этилган.

Дастур молиялаштириши минтақалар ичи ва ташқарисида алоқа ҳамда савдо-сотиқни кучайтириш мақсадида 6 та транспорт йўли лойиҳаси доирасида 8592 километр автомобиль йўллари ва 5103 километрдан ортиқ темир йўлларни қуриш ёки реконструкция қилишга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид