Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қошиқчи иши. Ар-Риёд 5 нафар шахсни қатл этиши мумкин
Фото: AFP
Саудия Арабистони Бош прокуратураси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан беш нафар шахсга ўлим жазосини талаб қилди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги хабар бермоқда.
Бош прокуратура баёнотида айтилишича, журналистнинг жасади Саудиянинг Истанбулдаги Бош консулхонаси биносида бўлаклаб ташланган.
Қошиқчининг қотилларидан бири дипломатик миссия биносида видеокузатув камераларини ишдан чиқарган.
Саудия Арабистони разведка хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари Қошиқчини ўлдириш учун гуруҳ тузиш ҳақида буйруқ берган.
Подшоҳлик Бош прокуратурасидан таъкидлашларича, Қошиқчининг қотилларига ҳамтовоқ бўлган шахс фотороботи тузилди, айнан унга журналист жасади топширилган.
Ар-Риёд подшоҳлик кенгаши маслаҳатчиси лавозимидан бўшатилган Сауд ал-Қаҳтонийга Саудия Арабистонини тарк этишни тақиқлаб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Қошиқчи иши бўйича янги тафсилотларни маълум қилганди.
Унинг маълум қилишича, турк ҳукумати Саудия Арабистони, АҚШ, Франция, Канада, Германия ва Буюк Британияга саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ёзиб олинган аудиоёзувни тақдим этган.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026