Ўзбекистонда қозоқ сармояси иштирокида 260 корхона фаолият юритмоқда
Ўзбекистонда қозоғистонлик сармоядорлар иштирокида ташкил этилган 260та корхона фаолият юритмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари эса, мустаҳкам асосга ва узоқ истиқболга эга. Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Чимкентда бўлиб ўтган I Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро форуми доирасида ташкил этилган пленар мажлисда шу ҳақда маълум қилди.
Форумда иштирок этган KUN.UZ мухбирининг хабарига кўра, икки мамлакат бош вазирларининг биринчи ўринбосарлари даставвал Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида жойлашган яна бир ўтказув пункти - «Жібек жоли» ва «Яллама» постини бориб кўришган. Улар чегара ўтказиш пунктларини рақамли технологияларга ўтказилган ҳолда модернизация қилиш зарурлиги қайд этилган. Амалдаги иккита ўтказиш пунктини таъмирлашни тезлаштириш, иккита янги ўтказиш пунктини очиш масаласини ишлаб чиқиш ҳамда автовокзал қурилишига доир ишларга эътибор қаратилди.
Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминнинг таъкидлашича, чегара ўтказиш пунктларида инфратузилмавий чекловларга барҳам бериш, фуқаролар, юклар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига қулай шароитлар яратиш стратегик жиҳатдан муҳимдир. Қурилиш, саноат, транспорт, транзит ва туризм икки қўшни давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўлиши керак.
Икки давлат делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги пленар мажлисидан сўнг, иқтисодиётнинг муҳим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир жами 16та ҳужжат имзоланди.
Жумладан, Ипак йўли мамлакатларининг визаларини ўзаро тан олиш тўғрисида, «KTZ Express» АЖ ва «Ўзавтотранстехника» илмий-ишлаб чиқариш маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.
Бундан ташқари, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «КазТрансГаз» АЖ ўртасида табиий газни Ўзбекистон орқали ташишга доир келишув ҳам имзоланди.
Форум доирасида «Корме» кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг саноат, автосаноат, кимё, тўқимачилик саноати ва ёғочни қайта ишлаш соҳалари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024