Спорт | 12:18 / 17.11.2018
6961
1 дақиқада ўқилади

Эден Азар: «Олтин тўп»га лойиқ эмасман»

«Челси» клуби ва Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар 2018 йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди.

«Бу йил мен учун яхши кечган бўлса-да, осмонга чиқиб кетмаслигим лозим. Мен «Олтин тўп»га лойиқ эмасман. Мендан ҳам яхшироқ ўйнаган футболчилар бор.

Модрич? Август-сентябрь ойларида у яхши ўйнамади. Агар мавсум бошидан ҳисоблайдиган бўлсак, Мбаппени лойиқроқ деб ҳисоблардим», – деди Азар.

Эслатиб ўтамиз, Азар, Модрич ва Мбаппе «Олтин тўп» номзодлари рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид