Фарғона вилоятининг қатор туманларида одам ўлдириш жинояти кўпайган

Фото: Shutterstock
2018 йил 17 ноябрь куни Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда Республика Комиссияси 1-минтақавий Ишчи гуруҳ томонидан Республика Комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 2017 йил 12 декабрь кунги Қўшма қарори ижроси, вилоятда жорий йилнинг ўн ойида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Таҳлил этилаётган йўналишда секторлар фаолияти ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғри йўлга қўйилмаганлиги натижасида вилоятда қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси каби оғир жиноятлар сони Фарғона, Қўқон, Қувасой, Марғилон шаҳарлари, Олтиариқ, Қува, Бувайда, Боғдод, Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ, Сўх, Риштон Фарғона, Фурқат туманларида ошган. Бундай нохуш статистик манзаранинг сабаблари таҳлил этилар экан, аксарият ҳолларда жиноятлар содир этилишига оилавий муносабатларнинг кескинлашуви, фуқаролар иқтисодий ҳолатининг ёмонлашуви, қолаверса, маҳалла ва жамоатчиликнинг нотинч оилаларга нисбатан лоқайдлиги сабаб бўлаётганлиги қайд этилди.
Шунингдек йиғилишда таълим муассасалари, Ёшлар иттифоқи, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ва бошқа мутасадди идоралар фаолияти ҳам кутилган натижаларни бермаганлиги қайд этилди. Жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар умумий жиноятларнинг қарийб учдан бирини (38,3%) ташкил этган.
Кўнгилочар масканларида тунги вақтларда вояга етмаганларнинг бўлганлиги аниқланиб, уларнинг катта қисми мактаб ўқувчилари эканликлари қайд этилди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Жаҳон | 15:06
-
ОАВ: Илон Маск Оқ уйда молия вазири билан ёқалашиб кетган
Жаҳон | 14:55
-
Сиртдан қамалган президент, ҳайит олдидан гўштга рейд ва қимматлаб кетган картошка
Жаҳон | 14:04
-
Лос-Анжелесда миграция хизмати рейдлари туфайли норозилик намойишлари авж олди
Жаҳон | 13:27
Мавзуга оид

09:22
Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

08:40 / 07.06.2025
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

19:58 / 21.05.2025