Россия бош вазири ЖСТ бўйича чақириқ билан чиқди
Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг АТЭС саммитида сўзлаган нутқида маълум қилишича, Жаҳон савдо ташкилотини (ЖСТ) ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Медведев ЖСТни такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади, лекин унинг ролини заифлаштириш ва уни батамом йўқ қилиш керак эмаслигини билдирди.
«Биз, бошқа кўплаб мамлакатлар сингари, ташкилот ҳақиқатан ҳам янгиланишга муҳтож эканини тан оламиз. Бироқ, бу унинг таъсирини кучсизлантириш, иши асосий тамойилларини бузиш, боз устига - уни йўқ қилиб ташлаш, дегани эмас. Бундай ҳолат тараққий этган савдонинг қулаши демакдир», - деди Медведев.
Шунингдек, у протекционизм ўсиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди ва халқаро савдони юритишнинг аниқ ҳамда ошкора қоидаларига чақирди.
АТЭС саммити биринчи марта Папуа-Янги Гвинея пойтахти Порт-Морсбида бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда Евроосиё учун глобал таҳдидлар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024