Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ ракеталар бўйича битим юзасидан ўз позициясини тушунтирди
Фото: EUROPEAN UNION
Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг маълум қилишича, Европа давлатлари Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни сақлаб қолишни истайди. Могеринининг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.
У Европа мудофаа маҳкамалари раҳбарлари билан музокаралар олдидан шундай баёнот берди.
Унинг таъкидлашича, Европада «барча» Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни «муҳим» деб ҳисоблайди ҳамда унинг сақланиб қолинишига эришишни хоҳлайди.
«Агар битимни бажариш бўйича муаммолар мавжуд бўлса, унда, бизнинг фикрча, чиқиб кетиш эмас, балки унга тўлиқ риоя этишга эришиш лозим», - деди Могерини.
Унинг қўшимча қилишича, Европа томони Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бўйича музокараларда «битимни бузиш» эмас, балки ҳамон «уни мустаҳкамлаш» имкони борлигига умид қилмоқда.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026