Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ Мексика билан чегарадан ҳарбийларни ортга қайтармоқда
АҚШ келаси ҳафта мамлакат президенти Дональд Трамп томонидан Мексика билан чегарага юборилган қўшинларни ортга қайтара бошлайди. Бу ҳақда Politico АҚШ армияси генерал-лейтенанти, жанубий чегарадаги амалиётга раҳбарлик қилган Жеффри Бьюкененга асосан хабар берди.
Чегарага жами 5800 ҳарбий жўнатилди. Бьюкененнинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида миссияси тугаганлар, шу жумладан, муҳандислик ва логистика бўлинмалари уйларига қайтади.
Қайд этилишича, барча ҳарбийлар Рождестводан олдин ўз уйларига қайтишлари керак. Шунингдек, генерал Пентагон Ички хавфсизлик вазирлигининг мигрантлар карвони иштирокчилари билан тўқнашувлар юз берса, чегарачиларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровини рад этган.