11:45 / 20.11.2018
23562

ОАВ: Трампда янги рақиб пайдо бўлди

Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампда янги сиёсий рақиб пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда The Hill.

Усама бин Лодинни йўқ қилиш бўйича «Нептун найзаси» амалиётига раҳбарлик қилган истеъфодаги адмирал Уильям Макрейвен Трамп томонидан танқид остига олинмоқда. Макрейвеннинг якшанба куни маълум қилишича, Трампнинг матбуотга ҳужумлари унинг ҳаётидаги «демократияга энг катта таҳдидга» айланди.

Ўз навбатида, Америка президенти ҳарбийларнинг сиёсий қарашларини танқид қилиб, Қўшма Штатлар бин Лодинни анча аввалроқ қўлга олиши мумкин бўлганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Афғонистонга ташриф буюришга ваъда берганди.

Top