Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин армияда катта кўламли ўзгаришлар амалга оширилишига ваъда берди
Россия қуролли кучларининг катта кўламли қайта жиҳозланиши стратегик паритетни сақлаб қолишга ва Россияни ташқи таҳдидлардан ҳимоялашга имкон беради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин айтиб ўтди.
“2021 йилгача армия ва флотдаги замонавий қурол ва техника улуши камида 70 фоизни ташкил қилиши керак”, деб айтган Путин Сочида ҳарбий мавзуда ўтган йиғилишда.
Россия раҳбарининг таъкидлашича, қўшинларнинг бундай катта кўламли қайта жиҳозланиши армия олдида турган барча вазифаларни ҳал қилишга имкон беради.
25 октябрда Путин қўшинларнинг жанговар ва тезкор тайёргарлиги даражасини оширишга кўрсатма берган. У ҳарбийларни бунда Суриядаги ҳарбий операциялар тажрибасини тўлиқ ҳисобга олишга чақирган.
2017 йил ноябрида Путин ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошишини эълон қилган. У айтганидек, иқтисодиётнинг керакли вақтда мудофаа маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини тез ошира олиши давлат хавфсизлигини ҳимоя қилишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:50 / 14.07.2026
Киев яна ракета ҳужумига учради
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
20:44 / 13.07.2026
Россия президентлиги сайловига қўйилмаган Борис Надеждин Москвада қўлга олинди
16:29 / 13.07.2026