Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан Ўзбекистонга паст туристик оқим сабаблари аниқланди
Ўзбекистоннинг Новосибирскда сайёҳлик йўналиши сифатида бўлиб ўтган тақдимотида Россиядан паст туристик оқим сабаблари аниқланди, дея хабар беради Россия Миллий сайёҳлик уюшмаси.
Мамлакат элчиси Ботир Асадов томонидан тақдим этилган маълумотга қарамай, Россия Туроператорлари ассоциацияси бошқа рақамларни келтирган. Асадов 2018 йил январь-сентябрь ойларида россияликлар туристик оқими 30 фоизга ўсгани, сайёҳлар умумий сони 350 минг кишига етгани ҳақида хабар берди.
Бироқ, уюшма экспертларининг ФХХ чегара хизматлари маълумотларига таяниб билдиришларича, Ўзбекистонга фақат 128 808 нафар киши ташриф буюрган, туризм мақсадида - 27 158 нафар, бу 2017 йил кўрсаткичларидан 25,9 фоизга кўп.
Таъкидланишича, қиммат авиақатнов, темир йўлдаги узоқ сафар ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналиши сифатида рекламаси йўқлиги туфайли мамлакат россияликлар орасида кам қизиқишга сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга Россиядан сайёҳлар оқими 1,3 баробарга ошгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026