Жаҳон | 16:25 / 22.11.2018
13976
1 дақиқада ўқилади

Хитойда автомобиль мактаб ўқувчиларини уриб кетди. Беш киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Ляонин провинциясида автомобилнинг мактаб ўқувчиларига келиб урилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, яна 18 киши жароҳат олган.

Аниқлик киритилишича, мактаб ўқувчиларининг бир гуруҳи йўлни кесиб ўтаётган бўлган ва шу пайт қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган автомобиль катта тезликда уларга келиб урилган.

Хабарда билдирилишича, ҳайдовчи қўлга олинган. Унинг бундай хатти-ҳаракатига нима сабаб бўлгани айни пайтда полиция томонидан аниқлаштирилмоқда.

Мавзуга оид