Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаво ва сувдан егулик: Финляндияда антиқа фабрика ишга туширилади
Финляндияда ҳаво ва сувдан егулик ишлаб чиқарувчи тажрибавий фабрика ишга туширилмоқда. Ушбу кенг тарқалган моддалар асосидаги озуқавий кукунни 2021 йилда оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Greentechmedia нашри маълум қилди.
Solar Foods компанияси Хельсинки яқинида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 1,1 млн долларлик сармоя олди. Компания томонидан ишлаб чиқилган технология ўзидан сувни элетролиз қилиш ёрдамида водород олишни акс эттиради. Водород фойдали микроблар учун озуқа бўлади. Микробларга термик ишлов берилиб, озуқавий аралашма олинади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, олинадиган маҳсулот озуқавийлиги бўйича денгиз сувўтлари ёки соядан қолишмайди. У қуруқ сутга ўхшаш бўлади. Кукунни рационни оқсил билан бойитиш ёки маълум муддатга егулик учун ечим сифатида қўллаш мумкин бўлади.
Компаниянинг фикрича, бундай ишлаб чиқаришни тикланувчи энергия мавжуд исталган жойда йўлга қўйиш мумкин. Компания аралашмани Европанинг маҳсулотлар хавфсизлиги комиссиясидан тегишли лицензияни олгач, 2021 йилдан оммавий ишлаб чиқармоқчи.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026