Жамият | 12:57 / 23.11.2018
7979
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорни 300 млн сўмга чув тушириб кетишди

Навоий шаҳрида 21 ноябрь куни Спитамен кўчасида яшовчи Ш.И. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У 2017 йил июль ойида Кармана туманида яшовчи А.А. унга вилоят бўйича яхна ичимлигининг дилерлигини олиб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан 300 млн. сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармай юрганлигини маълум қилган. 

Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида А.А. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид