Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШни халқаро келишувларни бузишда айблади
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг Теҳронни кимёвий қурол ишлаб чиқаришдаги айбловларига изоҳ берди.
Зарифнинг айтишича, Эрон эмас, балки АҚШнинг ўзи халқаро келишувларни бузади. Унинг таъкидлашича, бунга Вашингтон томонидан ядровий келишувнинг бекор қилиниши мисол бўла олади.
Эрон ташқи ишлар вазири кимёвий қурол ҳақидаги айбловларни хавфли ва беадаб деб атаган ҳамда АҚШнинг Саддам Ҳусайн номига шундай айбловларидан кейин Ироқда амалга оширган ҳаракатларини ёдга олган.
“АҚШ Эронни айблаш учун халқаро келишувларга мурожаат қилмоқчи, ваҳоланки унинг ўзи келишувларни бузади. Дастлаб Ироқнинг Эронга қарши кимёвий қурол қўллашини қўллаб-қувватлаган, сўнгра бу қуролдан қутулиш учун Ироққа бостириб кирган давлатдан оммавий қирғин қуроли бўйича айблов нафақат беадаб, балки хавфлидир”, деб айтган Зариф.