Испания Гибралтар масаласи бўйича ЕИ билан келишувга эришди
Испания Гибралтар масаласи бўйича келишувга эришилгани сабабли Brexit бўйича келишувга қўйилган ветони бекор қилади. Бу ҳақда Испания ҳукумати раиси Педро Санчес маълум қилди.
"Европа ва Буюк Британия Испания томонидан билдирилган талабларга рози бўлди, шу сабабли Испания ветони бекор қилади ва 25 ноябрь куни ЕИнинг фавқулодда йиғилишида Brexit бўйича келишувга розилик беради", -деди у.
25 ноябрь куни Брюсселда ЕИ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг фавқулодда йиғилиши ўтказилади. Унда Brexit бўйича келишув лойиҳаси маъқулланиши кутилмоқда. Мадрид Испания ва Буюк Британия ўртасидаги баҳсга сабаб бўлаётган Гибралтар ҳудуди сабабли келишувга вето қўйиш билан таҳдид қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
22:15 / 22.11.2024
Испания бешта авиакомпанияни салкам 180 млн евро жаримага тортди
16:24 / 20.11.2024
Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
20:54 / 19.11.2024