Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кўчалардаги шовқин даражаси камайтирилади
Бугун пойтахт кўчаларини ободлаштиришда бензин сарфи билан ишлайдиган ўт ўрувчи ускуналар катта миқдорни ташкил этади. Бу эса кўчаларда шовқинларнинг сезиларли даражада ортишига олиб келмоқда. Шунингдек, бу жараён атроф-муҳит, хусусан экологияга ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ана шу муаммоларни бартараф этиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Greenworks” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


Меҳмонлар музокаралар давомида шаҳарни ободонлаштиришга хизмат қилувчи ускуналар моделини тақдим этишди. Улар орасида триммерлар, чўткали асбоблар, қувватланувчи ускуналар бор.
Музокараларда пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти намойиш этилган моделлардан келгусида ободонлаштириш ишларида фойдаланишни таъкидлашди. Бу ўз навбатида ҳудудларни тозалаш жараёнида шовқин даражасини камайтириш орқали шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга қулайлик яратишни таъминлайди.

Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
16:28 / 13.06.2026