Ўзбекистон | 09:49 / 24.11.2018
29976
3 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг Фарғона шаҳри бўйича қарори қабул қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалар муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида саноат, хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй ўрганиб чиқиш, ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюриш орқали Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар комплекс ўрганиб чиқилган;

Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, шаҳар ва вилоят даражаларида ҳал этилиши талаб қилинадиган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган “йўл хариталари” ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланган;

2018-2019 йилларда Фарғона шаҳрида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

2019 йилда Фарғона шаҳрида туризмни янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси тасдиқланиши мумкин.

Фарғона вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрларининг сўзсиз бажарилишини ҳамда бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминлайди;

инвестиция лойиҳалари бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин ва мониторинг давомида аниқланган муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширади.

Фарғона вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳаларнинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури доирасида амалга оширилишини таъминлайди.

Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳар, А.Навоий, кўчасидаги эски уй-жойлар ўрнида замонавий турар жойлар ва меҳмонхона комплексини барпо этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида мазкур комплекс қурилишини белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида амалга оширилишини таъминлайди.

Фарғона вилояти ҳокими, тегишли секторлар раҳбарлари Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганиш натижаси бўйича тасдиқланган “йўл хариталари” бажарилишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид