Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Беларусь иқтисодиётидан хавотирда
Фото: Сергей Гунеев/РИА «Новости»
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат иқтисодиётидаги хавотирга сабаб бўлаётган ҳолатга эътибор қаратди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Президентнинг сўзларига кўра, бугунги кунда деярли барча тармоқларда иқтисодий ўсиш кузатилмоқда, бироқ минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам яхши иқтисодий кўрсаткичлар мавжуд. Лукашенконинг эслатишича, бундай конъюнктура ўсиши абадий давом этмайди.
«Очиғини айтадиган бўлсак, бизнинг иқтисодиётимизда асосий трендлар пастга тушиб кетгани ва Беларусь яна жаҳондаги ўртача суръатдан паст бўлган ривожланиш зонасига кириб қолгани жуда ташвишли», - деди Лукашенко.
Унинг қўшимча қилишича, бундай воқеалар ривожи қабул қилиб бўлмасдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь интернет эркинлигини чеклаш йўлини топгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:38 / 30.01.2026
Жиззахда туризм мажмуалари ташкил этилади, Арнасой аэропорти кенгайтирилади
13:55 / 29.01.2026
Германия ҳукумати 2026 йил учун иқтисодий прогнозни пасайтирди
17:31 / 23.01.2026
Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда 7,7 фоизга ўсди
10:30 / 21.01.2026