Спорт | 18:00 / 27.11.2018
15788
1 дақиқада ўқилади

«ПСЖ» Неймарни қўйиб юборишга тайёр

Фото: REUTERS

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар муайян шартларни бажариш эвазига мавсум охирида клубни тарк этиш борасида келишувга эришган. 

Каталониядаги beteve телеканали маълумотига кўра, парижликлар клуби 26 ёшли форвардни 200 миллион евро тўлайдиган жамоа топилса қўйиб юборишга рози бўлади.

Бразилияликнинг собиқ клуби «Барселона» уни қайтариш бўйича музокаралар бошлаган. Футболчи 2017 йил ёзида айнан шу клуб сафидан 222 миллион евро эвазига Францияга келганди.

«Барселона» билан музокара ўтказаётган агент Андре Кюри ўтган ҳафтада Лондонда футболчининг отаси билан учрашган.

Неймарга Мадриднинг «Реал» клубидан ҳам қизиқиш бор.

Бундан аввалроқ «Барселона» Неймарнинг трансферига Усмон Дембелени қўшиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид