Ўзбекистон | 12:00 / 27.11.2018
21232
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги қатор кўчалар транспорт ҳаракати учун вақтинчалик ёпилади

27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида «PROlogue-2018» Халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан, театр атрофидаги қатор кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун соат 17.00дан 20.00гача вақтинчалик берк бўлади.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ушбу кўчалар:
 
Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;
Буюк Турон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
Зарафшон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
Бухоро кўчаси – Зарафшон кўчасидан Амир Темур кўчасигача.

«Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид