Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Женевада АҚШ амалдори билан учрашди
2018 йилнинг 27 ноябрь куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок мақсадида Швейцарияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Женева шаҳрида АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллс билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон президентининг 2018 йил майдаги АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни татбиқ этиш доирасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатга оид айрим масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда ўз ишини бошлаётган Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби ва ушбу давлатдаги тинчлик жараёнини бошлаш юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:48 / 10.06.2026
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
10:51 / 24.02.2026
АҚШ ва РФ Женевада ядровий қуроллар бўйича шартномани муҳокама қилди
09:27 / 19.02.2026