Ҳукумат экология соҳаси бўйича янги қарор қабул қилди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий тадқиқот базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.
Қарор билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти этиб қайта ташкил этилиши белгиланди.
Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, биологик биохилмахилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни таъминловчи янги ва самарали услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш Институт фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Шунингдек, қарор билан 2019-2020 йилларда Институт учун харид қилинадиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган илмий лаборатория ускуналари ҳамда реагент ва бутловчи материалларнинг рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга мувофиқ жами 26 турли илмий-лаборатория ускуналари, 18 турли реагентлар ва 36 турли бутловчи материаллар харид қилинади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024