Жаҳон | 08:14 / 03.12.2018
3765
1 дақиқада ўқилади

Британияда лейбористлар Мэйга ишончсизлик вотуми билан таҳдид қилишди

Фото: AFP

Буюк Британия парламентининг Лейбористлар партиясидан аъзоси Кейр Стармер сўзларига кўра, партия мамлакат бош вазири Тереза Мэйга ишончсизлик вотуми билдириши мумкин. Бу ҳақда Sky News хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, агар Британия парламенти Мэйнинг Brexit бўйича келишувини қабул қилмаса, лейбористлар «бу қадамга» боради.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бу вазиятда Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича иккинчи референдум энг яхши вариантга айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Guardian нашри Мэй парламент сукунатини унвонлар эвазига сотиб олишга урингани ҳақида ёзганди.

Қайд этилишича, Тереза Мэйни Британия мукофотлар тизимини девальвация қилишда айблаб чиқишган, бу у парламент аъзоси Жон Хэйсга рицарлик унвони бергани туфайли содир бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид