Жаҳон | 10:41 / 03.12.2018
6373
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон “Катта йигирматалик”да раислик қилиш бўйича Италия билан ўрин алмашди

Фото: AP

Ҳиндистон “Катта йигирматалик”да раислик қилиш бўйича Италия билан ўрин алмашди. Шу муносабат билан Нью-Деҳли Римга ўз миннатдорчилигини билдирди. Бунинг натижасида Ҳиндистон G20’га аввал белгилангандек 2021 йилда эмас, балки Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллиги нишонланадиган 2022 йилда раислик қилади. Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Буэнос-Айресда ўтган “йигирматалик” ёпилиши маросимида маълум қилди. 

“Биз Италияга 2022 йилги саммитни қабул қилишга ижозат бергани учун миннатдорлик билдирамиз”, деб айтган Моди.

“2022 йилда Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллигини нишонлайди. Шу ўзгача йилда Ҳиндистон дунёни G20 саммитида қаршиламоқчи. Энг тез ўсаётган йирик иқтисодиёт – Ҳиндистонга ташриф буюринг! Ҳиндистоннинг бой тарихи ва турфа хиллиги билан танишинг ва илиқ ҳинд меҳмондўстлигини ҳис қилинг!”, деб қўшимча қилган Ҳиндистон бош вазири.  

Мавзуга оид