Жаҳон | 12:06 / 03.12.2018
15307
1 дақиқада ўқилади

Қатар ОПEКни тарк этади

Фото: Bloomberg

Қатар Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти - ОПЕКни тарк этиш ниятида.

Бу ҳақда AFP мамлакат энергетика вазири Муҳаммад бин Солиҳ ас-Садга таяниб хабар бермоқда.

Нефть қазиб олувчи мамлакатлар томонидан нефть қазиб олишга квоталарни назорат қилиш мақсадида ташкил этилган ОПEК таркибига 15 давлат киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нефть нархлари «қулагани» хабар берилганди.

Нефть нархининг қулаши ОПЕК ҳисоботи эълон қилинганидан сўнг юз берди, унда ташкилот 2018 ва 2019 йилларга нефть қазиб олиш бўйича прогнозни кўтарди, шунингдек, сентябрь билан солиштирганда октябрда қазиб олиш ҳажмининг ошиши билдирилди. Бозор ўйинчилари таклифнинг кўплигига реакция билдиришди ҳамда баррель нархи пастга тушиб кетди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид