Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда газ ва электр нархи ошмайдиган бўлди
Францияда 2019 йил бошидан электр ва газ нархи оширилмайди, деди Франция бош вазири Эдуар Филипп.
"Йил бошидан оширилиши керак бўлган газ ва электр тарифлари консультациялар давомида, яъни ушбу қиш мавсумида оширилмайди", — деди Филипп.
У шунингдек, ёнилғи солиғи оширилишига ҳам ярим йиллик мораторий қўйилганини маълум қилди.
Францияда 17 ноябрдан "сариқ нимчалилар" намойишлари бошланганди. Улар хусусан, бензин нархи оширилишига ҳам қарши чиқишганди. Париждаги намойишларда полиция билан тўқнашувлар содир бўлди, машиналарга ўт қўйилди. Тартибсизликлар давомида 412 киши ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
21:45 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
08:43 / 09.07.2026
Павел Дуров Парижда яна сўроқ қилинди
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026