Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ливан билан чегарада «Шимолий қалқон» ҳарбий амалиётини бошлади
Исроиллик ҳарбийлар Ливан билан чегарада «Шимолий қалқон» амалиётини бошлашди. Унинг мақсади «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати жангариларининг мамлакатга кириш йўлларини йўқ қилишдир. Бу ҳақда Исроил армиясининг твиттерида хабар берилди.
Таъкидланишича, ҳарбийлар «Ҳизбуллоҳ» томонидан икки мамлакат чегарасида қазилган туннелларни ҳам йўқ қилишади.
Шунингдек, армия матбуот котиби Ронен Манелис ўз твиттерида ерни қазиш билан машғул бўлган махсус техника ишлари тасвирланган кадрларни жойлаштирди.
Амалиётнинг давомийлиги ва кўлами ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Сурия узра «ҳимоя соябони» Исроил режаларини мураккаблаштириши хабар қилинганди.
Haaretz газетаси шарҳловчиси Амос Харелнинг фикрича, Ил-20 разведкачи самолёти йўқотилгач, Россия вазиятнинг одатдагидек ҳолати ортда қолганини Исроилга аниқ кўрсатди. Харелнинг баёнотига кўра, Исроилда Россия туфайли мушкулликлар келиб чиқаётгани аниқ кўриниб қолди.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026