Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина чегара хизмати кемаларни жанговар шай ҳолатга келтирди
Фото: Украина давлат чегара хизмати
Украина чегара хизмати мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилгани сабабли кема ва катерларни жанговар шай ҳолатга келтирди. Бу ҳақда чегара хизмати бошлиғи Пётр Цигикал маълум қилди.
«Ҳозирда барча таркиб денгизга туширилган», — деди у.
Цигикал шунингдек, денгиз ҳудудий бошқармаси тузилганини хабар қилди.
Аввалроқ хавфсизлик хизмати ва қуроллик кучлар қисмлари жанговар шай ҳолатга келтирилганди.
Украинада 26 ноябрдан буён мамлакатнинг ўнта шаҳрида ҳарбий ҳолат амал қилмоқда. Бунга Керчь бўғозида юз берган ҳодиса сабаб бўлди.
Мавзуга оид
07:38
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
12:51 / 04.05.2026
Атлантика океанидаги кемада ҳантавирус инфекцияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
09:23 / 04.05.2026