Ўзбекистон | 08:21 / 05.12.2018
9088
2 дақиқада ўқилади

Тут дарахтларини ғайриқонуний равишда кесганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Фото: Pinterest

Ўзбекистон Республикаси президенти “Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ва унинг замонавий илмий лабораториясини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ миқдор ва манбаларини белгилаган ҳолда ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда вилоятда инновацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда ҳосилдорлиги юқори бўлган интенсив тутзорлар барпо қилиш, сифатли ипак қурти уруғи етиштириш, замонавий ипак қуртини боқиш иншоотларини қуриш асосида пилла етиштириш ва уни қайта ишлашнинг намунавий тизимини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда жойларда тут дарахтларини ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш натижасида зарар етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид