Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ қуролларни қисқартириш тўғрисидаги яна бир битимдан чиқиб кетиши мумкин
АҚШ штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Жозеф Данфорднинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Стратегик ҳужумкор қуроллар (СҲҚ) тўғрисидаги битимдан чиқиб кетиши мумкин, сабаби Россия Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги битимга риоя этмаяпти. Бу ҳақда у The Washington Post газетаси томонидан ташкиллаштирилган конференцияда маълум қилди.
Данфорд таъкидлашича, унда бу битимдан мамлакатнинг чиқиб кетиши ҳақида қарор қабул қилиш ваколати йўқ. Бироқ, қайд этишича, бу масала бўйича тавсиялар беради.
«Мен СҲҚ-2ни узайтиришда қандайдир ижобий ўзгариш бўлишини тасаввур қила олмаяпман, сабаби Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимга риоя этилмаяпти», - деди генерал.
Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, Россиянинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимга риоя этишини хоҳлайди. Бу, унинг фикрига кўра, АҚШга қуролларни қисқартириш бўйича битимларни узайтириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Расмий Москва Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим ёки Стратегик ҳужумкор қуроллар тўғрисидаги битим шартларига риоя этмаётганини рад қилиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияга ракета битими бўйича ультиматум қўйгани, Кремль жавоб қайтаргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026
Трамп Ҳиндистонга Россиядан нефт сотиб олишдан воз кечиши эвазига бож тўловларини бекор қилди
09:02 / 07.02.2026