Биометрик паспорт ўрнини ID-карта эгаллайдими?
Ўзбекистон ID-карта тизимини йўлга қўйишга тайёргарлик қилмоқда. Ҳозирда уни амалиётга жорий этиш бўйича ташкилий ишлар олиб бориляпти, халқаро тажриба ўрганилмоқда, керакли жиҳозларни харид қилиш масаласи ҳам ҳал қилиниши арафасида. Ушбу турдаги ҳужжатга ўтиш жараёни 2021 йилдан бошланиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kun.uz манбаси.
«Гап шундаки, шу пайтга келиб, амалдаги биометрик паспортнинг жорий этилганига 10 йил тўлади ва унинг муддати тугайди. Фуқаронинг биометрик паспорти муддати тугаган бўлса, янги ID-карта берилиши назарда тутилмоқда. Республика ҳудудида ягона ID-картани жорий қилиш бўйича тизимли ишлар қилиняпти», - дейди суҳбатдош.
Маълумот учун, 2011 йилда амалиётга татбиқ этилган биометрик паспорт бир вақтнинг ўзида ҳам хорижга чиқиш, ҳам маҳаллий даражада шахсни аниқлаштириш учун ишлатилади. 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилади ва хорижга чиқиш рухсатини тасдиқловчи стикер амалиётдан олинади. Маҳаллий даражада идентификацион маълумот амалдаги биопаспортдан ID-картага ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу жараён янада тезлаштирилиши ва 2021 йилга қадар тугалланиши ҳам мумкин.
Халқаро тажрибага кўра, ҳозир кўплаб ривожланган давлатларда электрон ID-карталар паспортнинг ўрнини босувчи ҳуқуқий ҳужжат шаклида жорий этилган. Унда шахснинг идентификацион маълумотлари хавфсиз ҳолда сақланади. Шунингдек, қоғоз тежалади, барча маълумотлар электрон тизимга ўтиши муносабати билан оддий паспортдан фарқли ўлароқ қалбакилаштириш имкони мавжуд эмас. Давлат ва банк хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликни камайтириш имконияти пайдо бўлади.
Мавзуга оид
11:59 / 20.11.2024
Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади
17:38 / 05.11.2024
Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта орқали етказиш йўлга қўйилади
12:13 / 06.04.2024
Айрим шахслар йўқотилган паспорт ва ID-картани алмаштириб беришда давлат божидан озод этилади
14:38 / 25.08.2023