Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги устахонада ёнғин, бир киши ҳалок бўлди
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 10 декабрь куни Мустақил юрт кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида устахонанинг 30 кв.м. майдонида том қисми, устахона жиҳозлари ва Улуғнор туманида яшовчи А.Н.га тегишли “Дамас” автомашинаси ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида шу устахона ишчиси, Балиқчи туманида яшаган П.С.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган ва Дўнгсарой М.Ф.Й. да яшовчи устахона ишчиси Б.Н. куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.
Ёнғин автомашинанинг газ баллонида пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақтда аланга ҳосил бўлишидан келиб чиққанлиги аниқланган.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
15:32 / 09.06.2026