Жаҳон | 08:23 / 12.12.2018
6644
1 дақиқада ўқилади

Европарламент Руминия ва Болгария Шенгенга қўшилиши учун овоз берди

Фото: REUTERS

Европа парламенти Руминия ва Болгарияни Шенген ҳудудига киритиш учун тавсия этишга қарор қилди. Бу ҳақда Balkan Insight хабар бермоқда.

Резолюцияга кўра, бу масала бўйича ягона позиция йўқлигига қарамасдан, давлатларнинг Шенгенга қўшилишга тайёрлиги «қонун устуворлиги» билан алоқадор бўлиши керак эмас.

Таъкидланишича, ҳужжатда Европа кенгашига Хорватия бўйича қарор қабул қилишга қаратилган чақириқ ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа парламенти Россиядан гумонланаётгани хабар қилинганди.

Европа парламенти фикрига кўра, Россия Азов денгизини «ички кўл»га айлантирмоқчи ва уни фақат ҳарбий зона кўринишига келтирмоқчи.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид