Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пике 70 йилдан ортиқ тарихга эга клубни сотиб олди
Фото: Sergio Ruiz/PRESSINPHOTO/GTRES
«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике Испаниянинг «Андорра» клубини сотиб олди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотга асосланган ҳолда AS хабар бермоқда.
Манбага кўра, Пике харидни ўзига тегишли «Космос» компанияси орқали амалга оширган. Унинг мақсади клубни ривожлантириш ва уни юқори дивизионларга олиб чиқишдир.
«Андорра» ҳозирда бешинчи дивизион вакили саналади. Клуб 1942 йилда ташкил этилган, 1980-1998 йилларда учинчи лигада қатнашган.
Аввалроқ Пике нафақат клуб сотиб олиш, балки янги турнирга ҳам асос солиш ниятида эканини тасдиқлаган эди.
«Биз иккита лойиҳа устида ишлаяпмиз. Улардан бири – клуб сотиб олиш. Иккинчиси эса янги мусобақа яратиш ёки ҳозир мавжуд турнирлардан бирини ислоҳ этиш. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Булар жуда яхши лойиҳалар бўлишига ишончим комил», - деган эди ҳимоячи.
Маълумот учун, Жерарнинг «Космос»и бунга қадар теннис бўйича Дэвис Кубогини ислоҳ этиш ташаббускори ва жараён ҳомийси бўлган.
Мавзуга оид
10:32 / 23.10.2023
Энг кўп ва кам сайёҳ борадиган жойлар – бу борада Ўзбекистоннинг ҳолати қандай?
12:08 / 06.11.2022
«Барселона» Пике билан хайрлашди, Ҳоланд қайтди ва ғалаба келтирди. Кун ўйинлари
01:54 / 04.11.2022
«Барса» менга ҳамма нарсани берди. Саёҳатни якунлаш вақти келди». Пике футболчилик фаолиятини тугатишини эълон қилди
22:24 / 01.10.2019