Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Huawei молиявий директори ишига аралашиши мумкин
Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Канадада қўлга олинган Huawei молиявий директори Мэн Ваньчжоунинг ишига аралашиши мумкинлигини истисно этмади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у бу борада мамлакат манфаатларидан келиб чиқиб иш кўради.
«... агар мен бу қачонлардир имзоланган энг йирик савдо битимига айланиши учун яхши бўлади, деб ҳисобласам , мен албатта аралашаман», - дея маълум қилди Трамп.
Аввалроқ, Huawei молиявий директори гаров пули эвазига озодликка чиқарилганди.
Мэннинг озодликка чиқарилиши учун 10 млн Канада доллари (7,5 млн доллар) миқдорида гаров пули киритиш лозим бўлган. Гаров пулини аёлнинг турмуш ўртоғи ва 4 нафар дўсти ҳамда собиқ ҳамкасби тўлаб берган. Энди Мэн Хитой ва Гонконг паспортини топшириб, Ванкувердаги уйида ҳибсда қолиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Япония Хитойга қарши курашда АҚШни қўллаб-қувватлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
15:00 / 13.03.2026
“Huawei MWC Barcelona 2026”да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
09:37 / 03.02.2026