Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон поездларни ўтказиш жараёнини тезлаштиради
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Фазлиддин Саъдуллаев ва «Қазақстан темир жоли» МК» АЖ бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Канат Альмагамбетов «Сариоғоч - Келес» чегара ўтиш пункти ўтказиш имкониятларини ошириш бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Ўзбекистон темир йўллари йўналишида юк ташиш ҳажмининг ошиши оқибатида поездларни етказиб бериш қийинлашди ҳамда вагонлар айланмаси сезиларли даражада ёмонлашди.
Суткасига давлатлараро бу туташ пунктда камида 26 жуфт юк вагонни қабул қилиш ва узатишни таъминлашга келишиб олинди (2017 йилда 17та поезд, октябр-ноябрь ойларида - 21 жуфт).
Вагонларни самарали ишлатиш, вагонлар айланишини қисқартириш учун томонлар барча зарурий чораларни, шу жумладан, вагонларни шакллантириш, қайта ишлашни тезлаштириш ва олдиндан маълумот алмашиш режаларига ўзгартиришлар киритадилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада транспорт воситалари тўпланиб қолмаслигининг йўлини топганди.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026