Жамият | 21:50 / 13.12.2018
3964
2 дақиқада ўқилади

Андижон ИИБ томонидан аҳоли гавжум жойларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан аҳоли пунктларида, иқтисодий-ижтимоий соҳа объектларида кенг кўламдаги профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Вилоят ИИБ Пост патруль хизмати батальони ходимлари Андижон шаҳридаги аҳоли гавжум бўлган «Жаҳон бозори» савдо комплексида пайшанба профилактика куни муносабати билан тиғли-кесувчи предметлар бўйича суҳбатлар ташкил этилиб, тиғли ашёлардан нотўғри фойдаланиш оқибатида содир этилаётган жиноятлар ва унинг инсонларга тан жароҳати етказаётгани, бевақт  ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлаётгани ҳақида тушунчалар берилди. Мазкур тадбирлар ППХ батальони томонидан таълим муаассасаларида ҳам мунтазам ўтказиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилишича, Хўжаобод тумани ИИБ ташаббуси билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, туманнинг «Навоий» маҳалласида жойлашган Енгил саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи ҳамда 28-умумтаълим мактабида «Давомат», «Тиғ» тадбирлари ўтказилди.

Уларда ёшлар орасида турли хил нохуш ҳолатлар, жиноятлар, қоидабузарликларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш, таълим масканларидаги давомат, тунги пайтларда мақсадсиз юрмаслик, инсон умрига зомин бўлувчи ҳар хил разил ўйинлар хусусида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди.

Тадбир давомида Жомеъ маҳалласида яшовчи Ғопиров Умиджоннинг ишсизлиги аниқланиб, шу маҳаллада фаолият юритувчи «Ойбек-Имрон» МЧЖга ишга жойланишига ёрдам берилди. Шунингдек, Хидирша маҳалласида истиқомат қилувчи, илгари судланган Ҳасанов Илҳом ҳам айни вақтда ишсиз экани инобатга олиниб, ҳудудда фаолият юритувчи «Пирамида» корхонасига ишга олиниши тавсия қилиниб, муаммо ижобий якун топди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид