Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этилади
Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарор билан Фарғона шаҳрида, Фурқат, Қува, Ўзбекистон, Олтиариқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида кичик саноат зоналари (ҚСЗ) ташкил этилиши белгиланди.
ҚСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорларга кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга ижарага берилади ва ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
Ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарор Фарғона вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026