Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат ялпи мажлиси иш бошлади. Унда қандай масалалар кўрилади?
13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилги асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқадилар.
Бундан ташқари, мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида», «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Уруғчилик тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида ички ишлар вазири ва ташқи ишлар вазирининг ахбороти тингланиши белгиланган.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026