Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзстандарт» қошида янги департамент ва илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармаларини тугатган ҳолда “Ўзстандарт” агентлиги қошида Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти ташкил этилмоқда ва унга қуйидаги асосий вазифалар юкланмоқда:
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунбузилишларининг олдини олиш ва профилактика қилишни амалга ошириш;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларида тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
техник регламентлар, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши, ўлчов бирликлари ягоналиги ва ишончлилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари талаблари бажарилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш.
Белгиланишича, Департамент юридик шахс ҳисобланади, унинг фаолияти устидан умумий раҳбарлик ва назорат Агентлик томонидан амалга оширилади.
Агентликнинг Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти ва “Ахборот-маълумот маркази” давлат корхонаси негизида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, шартнома асосида хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг аризалари бўйича ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича базавий ташкилот этиб белгиланди.
Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтининг ишчиларига Ўзбекистон Республикаси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари бўйича ишчилар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
Агентлик бир ой муддатда Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026