Ўзбекистон | 15:20 / 14.12.2018
13691
1 дақиқада ўқилади

Илҳом Неъматов: «Германиядаги суд жараёнида ишлаган таржимон 800 доллар олади»

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи сессиясида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ташқи ишлар тизими дуч келаётган муаммоларни санаб ўтди.

Илҳом Неъматов бугунги кунда Ўзбекистон инвестиция салоҳиятининг чет тилларида сифатли тайёрланган мазмунан бой материаллар ҳали ҳам етишмаслиги кузатилаётганини таъкидлаб ўтди.

«Ташқи ишлар тизимида, халқаро ҳамкорлик шартномалари имзоланаётганида, кўпинча, яхши таржимонларга эҳтиёж сезилади. Яхши таржимонлар топиш қийин, чунки ойлик оз. Масалан, Германиядаги суд жараёнида ишлаган таржимон 800 доллар олади. Бизда эса кўп таржимонлар хусусий секторда ишлашни маъқул кўришади», дея вазир ўринбосари сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид