Жамият | 23:52 / 14.12.2018
100547
2 дақиқада ўқилади

Сентябрь ойидан буён давлат бюджетига тонировкадан қанча пул келиб тушган?

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов томонидан ички ишлар органлари фаолиятига оид статистик маълумот тақдим этилди.

Мажлисда қатнашган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ўз ҳисоботида йил аввалининг энг шов-шувли қарорларидан бири бўлган — автомобиль ойналарини маълум сумма эвазига қорайтириш ҳуқуқи, шунингдек, онлайн аукционда сотилган чиройли ва «чиройсиз» рақамлар ортидан келган тушумлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов

Унинг сўзларига кўра 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб автомобиллар ойнасини қорайтириш (тонировка) хизматларини тақдим этиш орқали давлат бюджетига 6,9 млрд сўм келиб тушган ва тушумнинг 10 фоизи ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилган.

Даврон Назармуҳаммедов ўз нутқида онлайн аукционларда 18.718 та давлат автотранспорт рақами 95,466 млрд сўмга сотилганини ҳам айтиб ўтди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид