Жаҳон | 15:06 / 14.12.2018
5452
1 дақиқада ўқилади

Туркияда FETO иши бўйича 200дан ортиқ ҳарбийни ҳибсга олишга ордер берилди

Фото: REUTERS

Истанбул прокуратураси 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда айбланган FETO террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган 219 нафар ҳарбийни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, гумонланувчилар орасида тўрт нафар полковник ҳам бор. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбийларни ҳибсга олиш бўйича операцияни бошлаб юборишган.

Туркияда FETO ташкилотига алоқадорликда айбланиб минглаб кишилар судланди, ўн минглаб кишилар давлат идораларидаги ишидан четлаштирилди. Уларнинг аксариятини офицерлар, ОАВ вакиллари, тадбиркорлар ташкил этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид