Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тадбиркорни ойнага ишлов бериш ускунаси баҳонасида алдаб кетишди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 15 декабрь куни тушган ҳужжатларга кўра, шу йил февраль ойида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.И. Олмазор туманида жойлашган “Glass Silver” МЧЖ биносида шу МЧЖ иш юритувчиси С.Т.га ойнага ишлов бериш ускунасини ясаттириб беришини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у олдиндан 4 000 АҚШ долларини олиб кетган ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Кўрилган чоралар натижасида М.И. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026