Спорт | 15:22 / 18.12.2018
15480
1 дақиқада ўқилади

Майкл Кэррик «МЮ»да Моуриньо ўрнини эгаллайди

Фото: РИА Новости

Жозе Моуриньони бош мураббийликдан истеъфога чиқарган «Манчестер Юнайтед» унинг ёрдамчиларидан бири, жамоанинг собиқ футболчиси Майкл Кэррикни вақтинчалик бош мураббий сифатида тайинлайди.

Sky Sports маълумотига кўра, 37 ёшли мутахассис мавсум охирига қадар жамоани бошқариб туради, у яқин соатлар ичида жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништирилади.

Мавсум якунигача «МЮ» янги бош мураббий қидиради. 

Кэррик «Юнайтед» сафида 11 мавсум давомида тўп сурган ва ўтган мавсумда футболчилик фаолиятини якунлаб, ёзда Моуриньонинг мураббийлар штабига кирганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид