Жаҳон | 18:46 / 18.12.2018
5404
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркияда Гуленнинг жияни етти ярим йилга қамалди

Фото: A Haber

Анқара суди давлат тўнтаришига уринишда айбланаётган Фатҳуллоҳ Гуленнинг жияни Салмон Гуленни 7,5 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда HaberTurk телеканали хабар берди.

FETO ташкилоти раҳбарининг жияни "қуролланган террорчилик гуруҳига аъзолик"да айбдор деб топилди. Салмон Гулен 2017 йил декабрда ҳибсга олинганди.

Туркия ҳукумати Гуленнинг FETO ташкилотини 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда айбламоқда. АҚШда яшаётган Гулен эса бу айбловни рад этмоқда.

Аввалроқ Трамп Эрдўғанга Гуленни Туркияга топшириш масаласи устида иш олиб борилаётганини айтгани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид