Жаҳон | 19:35 / 19.12.2018
7811
1 дақиқада ўқилади

Alibaba ўз олдига улкан мақсад қўйди

Фото: EPA

Хитойнинг электрон савдо соҳасидаги энг йирик интернет-компанияси Alibaba 2036 йилгача фойдаланувчилари сонини 2 млрд кишигача етказмоқчи.

Жорий йилнинг июнь охирига кўра, Alibaba’нинг фойдаланувчилари сони 576 млн кишини ташкил қилган.

Alibaba’га тегишли Tmall International савдо майдончаси бош директори ўринбосари Вэй Чэннинг фикрича, “агар хитойлик истеъмолчиларнинг 1 фоизи компаниядан харид амалга оширса, унда бу Alibaba фойдаланувчилари базасининг улкан миқдорда ўсишини таъминлайди”.

Чэннинг таъкидлашича, Alibaba’нинг асосий вазифаларидан бири хитойлик ва хорижий истеъмолчиларга бутун дунё бўйлаб маҳсулотлар сотиб олишда ва жойлашган ерларидан қатъий назар, мобил тўловларни амалга оширишда ёрдам беришдан иборат.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид