Жамият | 12:22 / 19.12.2018
7768
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда муқаддам судланган шахс йирик миқдордаги ўғриликни содир этди

Шу йил 11 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи Н.А. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 10 ноябрь куни номаълум шахс уйига девор ошиб ўтиш йўли орқали кириб, у ердан 1 млн 300 минг сўм пули ва умумий қиймати 16 млн. 330 минг сўмлик 10 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида яшовчи, муқаддам судланган А.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид