«Ўзавтосаноат»: Жиззахда автозавод қуриш лойиҳаси концепцияси ўзгартирилади

Фото: PSA Groupe
“Ўзавтосаноат” АЖ ва PSA Groupe компанияси ўртасидаги қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ Жиззах вилоятида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
АЖ хабарига кўра, лойиҳа йўловчилар ва юкларни ташишга мўлжалланган икки турдаги енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни кўзда тутади.
Қайд этилишича, ҳозирда объектда қурилиш-монтаж ишлари якунига етмоқда. Технологик ва муҳандислик жиҳозлари етказиб берилиши бўйича тегишли контрактлар тузилган.
Шу билан бирга, бошланғич маълумотлардаги баъзи кўзда тутилмаган ўзгаришлар муносабати билан, шериклар лойиҳа концепциясини ўзгартириш ва иқтисодий параметрларни оптималлаштириш устида ҳамкорликда ишламоқдалар, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, лойиҳанинг келгуси бориши ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон автосаноати йирик инвесторни жалб қилгани, у Ўзбекистонга минтақавий рақобатчи бўлмоқчи экани хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз – ССВ
Ўзбекистон | 15:00
-
Исроилда Нетаняҳунинг соғлиғига оид тафсилотларни ошкор этиш талаб қилинди
Жаҳон | 14:42
-
«Мерос». Сречко Катанецга бағишланади
Спорт | 14:41
Мавзуга оид

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

14:42 / 03.06.2025
Жиззахда одамларни кутилмаган усулда чув туширган “металлолом”чи Kun.uz суриштирувидан сўнг қўлга олинди

17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида

20:44 / 21.05.2025